Жаҳон | 09:39 / 24.09.2015
2439
1 дақиқада ўқилади

Песков: Путин ва Эрдўған икки мамлакатнинг олий кенгашини ўтказади

Россия ва Туркия раҳбарлари Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдўғанлар жорий йил охирига қадар Россия-Туркия олий кенгашини ўтказади, деб хабар беради РИА Новости Путиннинг расмий вакили Дмитрий Песковга таянган ҳолда.

“Ушбу тадбир йил охирига қадар ўтказилади”, - деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.

Илгарироқ икки президентнинг учрашуви бўлиб ўтган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш