Жаҳон | 00:38 / 24.09.2015
4756
1 дақиқада ўқилади
Россиянинг давлат қарзи уч йил ичида 2 баробарга ошди
Россиянинг давлат қарзи 2012-2014 йиллар мобайнида 92 фоизга ошди. Бу ҳақда Россия Ҳисоб палатаси раиси Татьяна Голикова маълум қилди. Қарз ўсишининг асосий қисми – 36,4 фоиз ўтган йилга тўғри келди. Ҳисоб палатасининг баҳолашича, бунга Омонотларни суғурталаш агентлиги учун триллион рубллик федерал қарзнинг жалб қилиниши сабаб бўлди.
Қарзга хизмат кўрсатиш харажатлари охирги уч йил ичида 58 фоизга, яъни йилига 415,6 млрд рублга ўсди.
Россия Молия вазирлигининг 2015 йилнинг 1 сентябрь ҳолати бўйича берган маълумотларига кўра, Россиянинг ички қарзи 7 трлн рублни ташкил қилмоқда, бу Россия ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизини ташкил қилади. Ташқи қарз 51,3 млрд долларни, яъни 3,4 трлн рублни ташкил қилмоқда.