Фан-техника | 20:02 / 24.09.2015
26464
1 дақиқада ўқилади
Уй иситишнинг ғаройиб усули
Бу усул узоқ бўлмаган муддатга ҳар қандай хонани иситиш имконини беради.
Бунинг учун сизга керак бўлади:
Икки дона сопол гултувак, битта узун болт, иккита гайка, учта шайба, уч дона ғишт, икки дона шам ва оддий ликоп. Шам ўрнига спиртли горелкадан фойдаланиш ҳам мумкин.
Сопол туваклар шамдан чиқаётган иссиқлик энергиясини ютади ва уни иссиқликка айлантиради.
Тувак юзасидаги ҳарорат Цельсий бўйича 70–80 даражага, ичида эса 260 дражага етади, шунинг учун жудаям эҳтиёт бўлинг!
Бундай иситгич “ўчирилганидан” кейин ҳам бир неча соат давомида иссиқ туради.
Диққат: иситгични тез ўт оладиган буюмлар ёнига қўйиш қатъиян тақиқланади!
Бу иситгич пулингизни ва электр энергиясини тежайди.