Жаҳон | 12:38 / 24.09.2015
14388
1 дақиқада ўқилади

Ямандаги масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилаётган вақтда теракт содир этилди

Бугун, 24 сентябрь тонгида Яман пойтахти Сано шаҳридаги масжидлардан бирида теракт содир этилди ва камида 15 киши ҳалок бўлди.

Гувоҳларнинг айтишича, бу портлаш шиалар томонидан назорат қилинадиган ҳудуддаги Блили масжидида содир бўлган.

Маълум қилинишича, портлаш масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилаётган вақтда содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу теракт камида 15 кишини ҳаётдан олиб кетган.