Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:38 / 24.09.2015
3323
1 дақиқада ўқилади
Ямандаги теракт қурбонлари сони 29 кишига етди
24 сентябрь куни Яман пойтахти Сано шаҳридаги масжидлардан бирида Ҳайит намози адо этилаётган чоғда ижро этилган терактлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 29 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Yemen Post нашри хабар бермоқда.
Шу ойнинг бошида ҳам шунга ўхшаш икки масжидда амалга оширилган портлашларда 32 киши ҳалок бўлганди.