Ўзбекистон | 16:54 / 25.09.2015
4516
1 дақиқада ўқилади

ТИВ: Мино водийсидаги фожеадан ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги дипломатик ваколатхоналарининг маълумотига кўра, 2015 йил 24 сентябрь куни Макка шаҳри яқининидаги Мино водийсида келиб чиққан фожеа оқибатида ҳалок бўлган зиёратчилар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, фожеа 24 сентябрь куни эрта тонгда Макка яқинидаги Мино водийсида содир бўлди. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Кўчалар кесишмасида улкан тиқилинч вужудга келиб, натижада 717 киши ҳалок бўлди, энг камида 863 зиёратчи жароҳатланди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш