Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 02:12 / 26.09.2015
2293
1 дақиқада ўқилади
“Интер” 2014/15 йиллардаги мавсумни 90 млн евро зарар билан якунлади
“Интер” футбол клуби раҳбарияти 2014/15 йиллардаги мавсумнинг молиявий якунларини эълон қилди.
Маълум қилинишича, клуб президенти Эрик Тохир ўтган мавсум учун молиявий ҳисоботга имзо қўйган. Ҳисоботга кўра клубнинг зарарлари 90 млн еврони ташкил қилган.
Бундай салбий молиявий кўрсаткичлар УЕФА молиявий фэйр-плейи қоидалари туфайли “Интер” учун қийинчиликлар туғдириши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш