Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:31 / 26.09.2015
5830
1 дақиқада ўқилади
Манба: АҚШ разведкаси Россия Сурияга авиазарбалар беришга тайёр деб ҳисобламоқда
АҚШ разведкасининг фикрича, Россия “исталган лаҳзада” Сурияга авиазарбалар беришни бошлашга тайёр, деб айтди АҚШ маъмуриятидаги манба. Бу ҳақда The Los Angeles Times нашри маълум қилди.
“Реактив самолётлар исталган лаҳзада зарбалар беришга тайёр, айни пайтда уларни бундан ҳеч нима тўхтата олмайди”, деб айтди манба.
Қайд этилишича, зарбаларни Тартус порти ёнидаги аэродромга олиб келинган Россиянинг 28 та қирувчи самолёти амалга оширади.