Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:23 / 27.09.2015
4261
1 дақиқада ўқилади
Ироқ ҳукумати “ИШИД”га қарши курашда Россия ва Сурия билан ҳамкорлик қилади
Ироқ ҳукумати хавфсизлик соҳасида Россия ва Сурия билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Бундай ҳамкорлик “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши курашда маълумот тўплашга йўналтирилган.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия, Сурия ва Эрон ҳарбийлари “ИШИД”га қарши курашда шиалар билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилишни бошлаш учун Бағдодда мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этганлари ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш