Жаҳон | 12:21 / 27.09.2015
10996
1 дақиқада ўқилади

Одам табиатнинг олдида қанчалик кичкина эканини кўрсатувчи суратлар

Ижтимоий тармоқларнинг бирида польшалик фотограф Жакуб Поломски ўзининг ғаройиб фотосуратларини оммалаштирди. 

Ўзининг ёзишича, у ландшафт ва сайёҳат фотожурналистикасидан таълим олмоқда. 

“Менга тоғларда сайр қилиш ёқади. Табиатга бўлган муҳаббатим бўлакча”, — дейди Жакуб. — “Яқинда “Табиатнинг кўлами” номли лойиҳамни яратиш учун тоғларнинг турли жойларидан кадрлар тўпладим. Шу орқали мен она табиатга солиштирганда одамзот қанчалик кичик мавжудот эканини кўрсатмоқчи бўлдим.”

Алп тоғларида олинган суратларда контрастни кўрсатиш учун у расмларни монохроматик, яъни бир рангли кўринишга ўзгартиради.