Блогерлар янги iPhone`ларнинг сув ўтказмаслигини синовдан ўтказишди
Apple компаниясининг iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонлари сув ўтказмаслик синовидан муваффақиятли ўтди, дея хабар берди International Business Times.
Ишлаб чиқарувчилар янги iPhone маҳсулотларининг сув ўтказмаслигини бир неча маротаба таъкидлаган бўлса ҳам, смартфонларнинг “сувга чидамлилиги” жараёни таассуротли тарзда кечди.
Синовларни YouTube`даги бир неча блогерлар ўтказишди. Блогер Зак Стэйли iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонларини бир соат давомида сув солинган идишга солиб қўйди. Тадқиқот ниҳоясига етганидан сўнг блогер смартфонда бирор носозлик аниқламади. Орадан 48 соат ўтганидан сўнг Стэйли яна бир видеоблогни жойлаштириб, унда смартфонларнинг маромида ишлаётганини намойиш этди.
Шунингдек, YouTube`даги TechRax канали энтузиастлари смартфонни қайтатиб кўришга қарор қилишди. Қайнаб, қуритилганидан сўнг ҳам iPhone бекаму кўст ишлашда давом этди, бироқ ёқишдан олдин ўзини бироз совутиб олишларини сўради.