Жамият | 22:41 / 28.09.2015
3017
1 дақиқада ўқилади

Германияда муҳожирлар жойлашган лагерларга ҳужум қилиш ҳолатлари 2 баробар ортди

Reuters нашрининг хабарига кўра, 2014 йил билан солиштирганда Германияда муҳожирлар лагерларига ҳужум қилиш ҳолатлари икки баробарга кўпайган.

2015 йилнинг бошидан шу пайтга қадар 437 марта муҳожирларнинг турар-жойларига ҳужум уюштирилган. 2014 йилда бу рақамлар 200 мартани ташкил этганди.

Бироз олдинроқ, Германиянинг шимоли-шарқида жойлашган муҳожирлар лагерига ўт қўйиб юборилгани хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш