Жаҳон | 14:13 / 28.09.2015
10047
2 дақиқада ўқилади

Ижтимоий тармоқлардан репортажлар: «Қизил супер Ой»

28 сентябрга ўтар кечаси Евросиёнинг ғарбий қисми, Шимолий Африка ҳамда Шимолий ва Жанубий Американинг шарқий қирғоқлари аҳолиси ноёб астрономик ҳодисалари — «супер Ой» ва унинг тўлиқ тутилиши ҳолатини кузатишди. Ой сатҳига Ер соясининг тушиш натижасида у бир муддат қизил рангда қизил тус олди.

Ой тутилишининг максимал фазаси Тошкент вақти билан 4:47да рўй бериб, бу ҳолат келгусида 2033 йилда содир бўлади. Шу муносабат билан Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси йўловчиларга супер Ой кўринадиган рейсларни таклиф қилди.

Супер Ой кўринган вақтда Твитерда #SuperBloodMoon ҳэштеги жаҳон трендини бошқариб турди. Мазкур ҳэштег қўлланилган ҳар бир твитда микроблоглар хизмати кичик қизил ой пиктограммаси тасвирини қўшимча қилиб турди.

Супер Ой, бу – Ер ва Ойнинг максимал яқинлашиш вақти бўлиб, бу пайтда Ой одатдагидан 14 фоизга йирикроқ кўринади. Шу куннинг ўзидаёқ Ер Қуёш ва Ой ўртасидан ўтади, бунинг натижасида ой тутилиши ҳам кузатилди.