Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:34 / 28.09.2015
3786
1 дақиқада ўқилади
Обама: АҚШ Суриядаги инқирозни ҳал қилиш учун Россия ва Эрон билан ишлашга тайёр
АҚШ Суриядаги инқирозни ҳал қилиш учун исталган давлат, хусусан Россия ва Эрон билан ишлашга тайёр, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқи давомида.
Обама Суриядаги вазият “урушгача бўлган ҳолатига келмаслигини” таъкидлаб ўтди.
“Асад тинч намойишларга қатағон ва қотилликлар билан жавоб берди”, деб айтди Обама.
Обаманинг айтишича, вазият Сурияда ўтиш даври ҳукумати яратилишини талаб қилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш