Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:48 / 28.09.2015
2423
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда дзюдо бўйича Гран-при бўлиб ўтади
Тошкентда 1-3 октябрь кунлари дзюдо бўйича учинчи марта Гран-при мусобақалари ўтказилади ва унда 60 яқин мамлакатнинг энг кучли полвонлари иштирок этади, деб хабар қилади Ўзбекистонда Шарқ якка курашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази.
Гран-при туркумига кирувчи мусобақалар ҳар йили 10та мамлакатда ўтказилади. Тошкент шаҳри бу турнирни 2016 йилгача тўрт марта ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Турнирда қўлга киритилган очколар 2016 йилги Рио-де Жанейро Олимпиадаси рейтингида ҳисобга олинади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш