Жаҳон | 10:55 / 29.09.2015
8715
2 дақиқада ўқилади

БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳидан фоторепортаж

Нью-Йоркнинг Манҳэттон оролидаги БМТ бош қароргоҳи, бу – халқаро ҳудуд ҳисобланган, умумий майдони 70 минг квадрат метрдан ортиқ бино комплексидир.
Қарийб 200 мамлакат етакчилари ҳар йили Бош Ассамблеяга ташриф буюрадиган мазкур маскандан Reuters агентлиги фотографи Майк Сегар (Mike Segar) БМТ бош қароргоҳи ичкаридан қандай кўриниши ҳақида материал тайёрлади.


Бош Ассамблея биносига асосий кириш қисми.


Нью-Йоркнинг Манҳэттон оролидаги БМТ бош қароргоҳи узра Қуёш кўтарилмоқда.


БМТ байроғи Котибият биноси бўйлаб ҳилпирамоқда.


Бош Ассамблея зали.


БМТ Хавфсизлик кенгаши раисининг мажлислар залига ўрнатилган айлана столдаги болғаси.


Дипломат Бош Ассамблея зали қаторида жойлашган дам олиш хонасига йўл олмоқда.


Котибият биноси томидан Ист-Ривер дарёси устидан ўтган Куинсборо кўпригининг кўриниши.


Бош Ассамблея залидаги кабинада хитойлик таржимон-синхронист иш устида.


Котибият биносидаги икки давлат раҳбари учун курсилар.


Дам олиш хонасидаги дипломатлар учрашуви.


Қўриқчи Котибият биноси томида навбатчилик қилмоқда.


Вестибюлдаги Собиқ Иттифоқ сунъий йўлдоши макети.


Дипломатлар Котибият биносида.


Бош Ассамблея залидаги вакил столида синхрон таржима учун қулоқчинлар.


Маълумотхона.


Бош Ассамблея биноси яқинида стволи ўраб ташланган .357 Magnum калибрли Colt Python тўппончанинг бронза ҳайкали.


Бош Ассамблея зали.


Бош Ассамблея залидаги спикерлар учун мўлжалланган хонадаги соат.


Дипломатлар делегатлар учун мўлжалланган иккинчи қаватдаги дам олиш хонасида соқчи билан суҳбатлашмоқда.