Спорт | 18:56 / 29.09.2015
3305
1 дақиқада ўқилади

«Мальмё» клуби «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз уй стадионидаги майдон узунлигини қисқатирди

Швециянинг «Мальмё» клуби Европа чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган Мадриднинг «Реал» клубига қарши учрашув олдидан уй стадионининг узунлигини қисқартирди, деб ёзади AS нашри.

Манбанинг ёзишича, «Сведбанк» стадионининг иккала дарвоза чизиқлари бир метрдан марказга қараб қисқатирилган. Жами икки метр майдон учрашув олдидан майдон ташқарисида қолдирилган.

Қайд этилишича, бу рақибнинг қанот бўйлаб кескин ҳужумларни амалга оширилишига халақит бериши лозим.

Эслатиб ўтамиз, футбол қоидаларига мувофиқ расмий учрашувлар узунлиги 90 метрдан 120 метргача бўлган майдонларда ўтказилиши мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш