Жаҳон | 08:48 / 29.09.2015
2297
1 дақиқада ўқилади

Марказий Африка Республикасида қамоқхонадан 500 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди

Марказий Африка Республикаси (МАР) пойтахти Бангидаги қамоқхонадан 500 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. Қочоқлар орасида 60 га яқин ўта хавфли маҳбуслар борлиги айтилмоқда.

Бангида насроний ва мусулмон аҳоли ўртасида жорий йилдаги энг йирик тўқнашувлар давом этмоқда.

Тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 42 кишига етди.

АҚШ МАРнинг муваққат ҳукуматини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Бундан ташқари, Рим папаси Франциск Африкага сафари давомида бу давлатга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш