Фан-техника | 17:07 / 29.09.2015
6949
1 дақиқада ўқилади

Мини-автомат уй шароитида кока-кола тайёрлайди

Keurig компанияси Coca-Cola билан ҳамкорликда уй шароитида ҳақиқий кока-кола тайёрлайдиган автоматлар ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар берди BuzzFeed.

Keurig Kold ускунаси газли ичимликни капсулалардаги махсус концентратлардан тайёрлайди. Бир стакан ичимликни тайёрлаш учун бир дақиқа вақт сарфланади. Автомат сувни Цельсий бўйича 4 даражагача совутиб, кимёвий реакция натижасида уни углекислота гази билан тўйинтиради.

Ишлаб чиқарувчилар автомат баҳосини харидорлар имкониятига қараб 299-369 долларгача нархламоқда.

Ҳақиқий кока-коладан ташқари, истеъмолчи 7UP ва Dr. Pepper сингари бошқа кўплаб оммавий газли ичимликлар концентратларига ҳам эга бўлишлари мумкин. Бироқ уй шароитида тайёрланган коланинг бир стакани таннархи 1 долларни ташкил этиб, кўчадаги нарх-наводан қимматроққа тушади.