Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 19:12 / 29.09.2015
4033
1 дақиқада ўқилади
UzReport TV телеканали ЕЧЛнинг 2-туридаги "МЮ" ва "Вольфсбург" учрашувини жонли равишда трансляция қилади
UzReport TV телеканали 30 сентябрь куни УЕФА Чемпионлар лигасининг қайси ўйинни тўғридан-тўғри кўрсатишини маълум қилди.
UzReport TV телеканалининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинишича, каналда чоршанба куни, соат 23:45дан бошлаб ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи доирасидаги "Манчестер Юнайтед" - "Вольфсбург" учрашувини тўғридан-тўғри эфирда кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинларининг тўғридан-тўғри трансляциясини бугундан давом эттиради.
Бугун каналда "Порту" ва "Челси" ўртасидаги ўйин тўғридан-тўғри кўрсатилади.