Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:19 / 29.09.2015
2496
1 дақиқада ўқилади
Янги Зеландияда улкан денгиз қўриқхонаси барпо этилади
Янги Зеландия дунёдаги энг йирик денгиз қўриқхоналаридан бирини барпо этиш бўйича режаларини маълум қилди.
"Муқаддас Кермадек" номли ушбу қўриқхона 620 минг кв км майдонни эгаллайди ва унда дельфин, денгиз тошбақаси ва кит каби жониворларнинг йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари яшайди.
Бу ҳудудда балиқчилик билан шуғулланиш қатъиян ман қилинади.
Бу қўриқхона Янги Зеландия ҳудудидан бир неча марта катта майдонни эгаллайди ва Кермадек оролидан жанубда, Тонга ороли билан оралиқдаги ҳудудда жойлашади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш