Жаҳон | 19:22 / 30.09.2015
5733
1 дақиқада ўқилади

БМТ Бош ассамблеясида Молдова бош вазирини Путин билан янглиштириб қўйишди

БМТ Бош ассамблеясида давлатлар етакчиларини кутиб олиш вақтида кулгули ҳолат юз берди: БМТ бош қароргоҳи ходимлари Молдова бош вазири Валерий Стрелецни Россия президенти Владимир Путин билан янглиштириб қўйишди. 

Қайд этиш жоизки, улар бир-бирларига ўхшаш қиёфага эгалар.
Ходимлар Валерий Стрелецга президентларга хос бўлган мулозамат кўрсатиб, уни Владимир Путин ўрнига ўтқазиб қўйишди. Ўз шахсига бундай эътибордан мағрурланиб кетган Стрелец зални кесиб ўтиб, Путинга мўлжалланган жойга ўтирди.
Бироқ бу ҳолат узоқ давом этмади, бу ҳолни журналистлар сезиб қолишди.

“Бу Владимир Путин эмас. 10 йилдан бери Путинни яқиндан кўрмаган БМТ ходимлари янглишдилар”, деб хабар бермоқда RTVi телеканали.

Хато зудлик билан бартараф этилди ва Молдова бош вазири Путинга мўлжалланган жойни бўшатиб, ўзи учун ҳозирланган жойга бориб ўтирди.