Спорт | 03:17 / 30.09.2015
3683
2 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигаси, G гуруҳи: “Динамо” Киев “Маккаби”ни, “Порту” “Челси”ни ютди

29 сентябрда Чемпионлар Лигаси саралаш босқичининг 2-турида G гуруҳидан ўрин олган “Маккаби”-“Динамо Киев” учрашуви 0:2 ҳисобида меҳмон жамоа ҳисобига якунланди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Андрей Ярмоленко, 50-дақиқасида Жуниор Мораес исроилликлар дарвозасини ишғол этди.

Чемпионлар Лигаси, G гуруҳи, 2-тур
Маккаби Т-А (Тель-Авив) – Динамо К (Киев) – 0:2
Голлар: Ярмоленко, 4 (0:1); Мораес, 50 (0:2).

Параллел учрашувда “Порту” ўз майдонида “Челси”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. “Порту” яримҳимоячиси Андре Андренинг 39-дақиқадаги голига “Челси” яримҳимоячиси Виллиан 1-бўлимга қўшиб берилган вақтда жавоб қайтарди. “Аждарҳолар” сафидаги ғалаба тўпи Майкон ҳисобига ёзиб қўйилди.

Порту (Порту) – Челси (Лондон) – 2:1
Голлар: Андре, 39 (1:0); Виллиан, 45+2 (1:1); Майкон, 52 (2:1).

Гуруҳда мусобақа жадвали 2-турдан кейин қуйидаги кўриниш олди: 1. “Динамо” Киев – 4 очко; 2. “Порту” – 4; 2. “Челси” – 3; 4. “Маккаби” – 0.