Жамият | 20:24 / 30.09.2015
7300
2 дақиқада ўқилади

Кейт Уинслет ўзининг “Оскар”ини нима сабабдан ювиниш хонасида сақлашини тушунтириб берди

Британиялик актриса Кейт Уинслет “Китобхон” (ингл. – The Reader) фильми учун олган “Оскар” ҳайкалчасини ювиниш хонасида сақлашини тан олди, дея ёзмоқда The New York Post.

У ўз ҳаракатини меҳмонлари мукофотни қўлга олиб, ўзини тақдирлаш маросимида тургандек ҳис этиши учун атайин қилганини айтиб ўтди.

“Ҳар ким уни қўлига олиб, деразага қараган ҳолда “Ўғлим ва отамга катта раҳмат” қабилида сўзлай олиши учун...” — дея ойдинлик киритди актриса.

Уинслет 2009 йилда “Китобхон” (ингл. – The Reader) фильми учун “Энг яхши аёл роли” йўналишида “Оскар” мукофотини қўлга киритган эди.

Кейт Уинслет, шунингдек, “Онг ва ҳиссиёт”, “Титаник”, “Айрис” ва бошқа фильмларидаги роллари учун беш маротаба “Оскар” мукофотини қўлга киритган.