Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 09:32 / 30.09.2015
4141
1 дақиқада ўқилади
Пентагон: АҚШ мудофаа вазири Россия билан Сурия бўйича алоқа чизиғини очишга буйруқ берди
АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Россия билан Сурия бўйича алоқа чизиғини очишга буйруқ берди. Пентагон матбуот котиби Питер Кукнинг матбуот анжумани чоғида маълум қилишича, бу икки давлат раҳбарлари учрашуви чоғида эришилган келишувларга биноан амалга оширилди.
Кукнинг таъкидлашича, бундай музокаралар Сурия масаласида ихтилофлар келиб чиқмаслигига қаратилгандир. Хусусан, Россия халқаро коалициядан алоҳида ҳаракат қилган тақдирда икки томоннинг ҳарбий кучлари тасодифан тўқнашишининг олдини олади.