Жаҳон | 19:41 / 30.09.2015
3324
1 дақиқада ўқилади

Путин Сурия армияси фақат ҳаводан қўллаб-қувватланишини тасдиқлади

Россия президенти Владимир Путин Сурия армияси қуруқликдаги операцияларсиз қўллаб-қувватланишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

“Бизнинг ҳаракатларимиз қатъий берилган доирада амалга оширилади. биринчидан, биз Сурия армиясини унинг террорчилик гуруҳларига қарши қонуний курашида қўллаб-қувватлаймиз. Иккинчидан, қўллаб-қувватлаш қуруқликдаги операцияларсиз, ҳаводан амалга оширилади”, деб айтди Путин Россия ҳукумати аъзолари билан йиғилиш пайтида.
Путиннинг айтишича, “бундай қўллаб-қувватлаш Сурия армияси ҳужумкор операциялари давомида вақт бўйича чегараланади”.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков Россия ҳарбий-коинот кучлари Сурияда “ИШИД” позицияларига зарбалар беришни бошлаганини маълум қилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш