Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:38 / 30.09.2015
3614
1 дақиқада ўқилади
Россия Сурияга ҳарбий авиация йўллади
Россия Дамашқнинг расмий сўровидан сўнг Сурияга ҳарбий авиация йўллади. Бу ҳақда Сурия президенти офисига асосланган ҳолда AFP агентлиги хабар бермоқда.
“Россия ҳарбий ҳаво кучлари Суриянинг сўровидан сўнг у ерга йўлланди, президентнинг (Асаднинг) президент Путинга йўлланган мактубида Россия ҳаво кучларини Владимир Путиннинг террорчиликка қарши кураш ташаббуси доирасида ушбу мамлакатга йўллаш таклифи ифода этилди”, - деб баёнот берди офис раҳбари.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш