Жамият | 20:58 / 30.09.2015
3965
1 дақиқада ўқилади

UMS ва Ucell алоқа операторларининг Тошкентдаги бош офислари биноларида ёнғин хавфсизлиги машғулотлари бўлиб ўтди

30 сентябрда Олой бозори яқинида жойлашган UMS ва Ucell алоқа операторларининг Тошкентдаги бош офислари биносида ёнғин хавфсизлиги машғулотлари бўлиб ўтди. 

Куннинг иккинчи ярмида ижтимоий тармоқларда уяли алоқа компаниялари биноларидан хизмат итлари билан чиқаётган милиция нарядлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

UMS вакиллари UZ24 нашрига маълум қилишича, биноларда ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар бўлиб ўтган. Бу машғулотлар операторлар ишига таъсир қилмаган, компаниялар оддий тартибда ишини давом эттираверган.