Жаҳон | 16:25 / 01.10.2015
12442
1 дақиқада ўқилади

Жаҳондаги энг узун ва ўта қўрқинчли шиша кўприк

Хитойда қурилган ер юзидаги энг узун шиша кўприк ҳар қандай довюрак кишини ҳам чўчитиб юборади. Тасаввур қилиб кўринг, 180 метр чуқурлик устида қад ростлаган кўприкка оёқ босишингиз ҳамоно, шиша кўприк орқали ўша чуқурликка кўзингиз тушади. Бу ҳам даҳшат, ҳам битмас-туганмас завқ!

Кўприкда ишлатилинган шиша оддий эмас, албатта. У деразаларга қўйиладиган оддий шишалардан 25 марта мустаҳкам, шу боис бир гуруҳ одамдар жамоасини ҳам бемалол кўтара олади.

Кўприк ўзига ўхшаган қўрқинчи бўлган ёғоч кўприк ўрнида бунёд этилди. Унинг узунлиги деярли уч юз метр.

Бу лойиҳа устида 11 нафар муҳандис ишлади.

Кўприкни “Қаҳрамонлик” номи билан аташди. Бунинг сабаби нимада эканлигини ўзингиз тушуниб етгандирсиз?!

Манба: Xabardor.uz