Спорт | 09:30 / 01.10.2015
4173
1 дақиқада ўқилади
Мората "Ювентус"нинг ЕЧЛдаги кетма-кет 5 ўйинида гол урган иккинчи ҳужумчиси бўлди
"Ювентус"нинг испаниялик ёш ҳужумчиси Альваро Мората 30 сентябрь куни "Севилья"га қарши ўтказилган учрашувда биринчи голга муаллифлик қилди.
У ЕЧЛнинг биринчи турида "Манчестер Сити" дарвозасини ҳам ишғол этганди.
Ўтган йилги мавсумда ҳам Мората ЕЧЛнинг ярим финалининг ҳар икки ўйинида "Реал" дарвозасига 2та гол, финалда эса "Барселона" дарвозасига битта гол йўллаганди.
Шу тариқа 22 ёшли футболчи ЕЧл доирасидаги кетма-кет ўйинларда 5та гол уриш бўйича жамоанинг собиқ ҳужумчиси Александр Дель Пьеронинг натижасини такрорлади.