Жаҳон | 12:51 / 01.10.2015
8201
1 дақиқада ўқилади

Пентагон Россиянинг Суриядаги операциясини “оловга ёғ қуйиш”га тенглаштирди

Россиянинг Сурия ҳудудида ИШИД гуруҳига қарши бошлаган ҳарбий амалиётлари ушбу мамлакатда ҳокимият алмашишини кўзда тутмаганлиги боис аксилсамарадорлик намоён этмоқда, деб ҳисоблайди АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

“Параллель равишда сиёсий ўзгаришларни кўзда тутмаган ҳолда ИШИДга қарши кураш олиб бориш Сурияда фуқаролик урушининг қайта авж олишигагина олиб келиши мумкин”, - деди у матбуот анжумани чоғида.
У Россиянинг хатти-ҳаракатларини “оловга ёғ қуйиш билан баробар” деди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш