Жаҳон | 20:11 / 01.10.2015
5650
1 дақиқада ўқилади

Саудиядаги масжид икки марта талон қилинди

Саудия Арабистонидаги масжидлардан бирига икки марта талончилар бостириб кирди, деб хабар беради Emirates247 нашри.

Айтилишича, ярим тунда талончилар у ерга бостириб кириб, у ердаги озиқ-овқатга тўла музлаткични бўшатиб кетишди.

Таъкидланишича, Бурайда шаҳридаги ушбу масжидга иккинчи бор ўғрилар тушишидир. Жиноятчилар масжидлар эшиклари ҳар доим очиқ бўлишидан фойдаланиб қолмоқда.
“Бу ўғрилар ахлоққа эга эмас, улар муқаддас жойга мўминлар томонидан тақдим этилган нарсаларни ўғирламоқда”, - деди масжид ходими Sabq газетасига берган интервьюсида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш