Жамият | 21:53 / 02.10.2015
7080
1 дақиқада ўқилади

7-8 октябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар театри биносида кореялик актёрлар ижросида "Макбет" спектакли қўйилади

5-8 октябрь кунларида Тошкент шаҳрига Корея Республикасининг "ХЭБОМА" театри делегацияси ташриф буюради. Ушбу ташриф давомида кореялик санъаткорлар ўз ижод намуналарини тақдим этишни мўлжаллашган.

"7-8 октябрь кунларида Ўзбекистон Ёшлар театри биносида Корея Республикасидан келадиган "ХЭБОМА"актёрлар Уильям Шекспирнинг "Макбет" асари асосида саҳналаштирилган "Pound it, Macbeth!" номли спектаклларни томоша қилишга таклиф этамиз", дейилади театр хабарида.

Ушбу театр актёрларининг Тошкентга ташрифи Ўзбекистон Республикаси Маданият ва Спорт ишлари вазирлиги “ЎЗБEКТEАТР” Ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси қошидаги Ўзбекистон Ёшлар театри ва Корея республикасининг Тошкентдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил қилинади. Бу делегация ўз ташрифининг илк кунларида, 5-6 октябрь кунлари соат 15:00дан 17:00гача маҳорат дарслари ўтишни режалаштирган.