Жаҳон | 18:00 / 02.10.2015
7454
1 дақиқада ўқилади

АР: Пентагон Сурия мухолифатини ҳимоя қилиш ҳақида ўйламоқда

Пентагон АҚШ томонидан тайёрланиб, мухолифат таркибига қўшилган гуруҳларни ҳарбий ҳимояга олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Номи келтирилмаган амалдорларнинг агентликка берган маълумотларига қараганда, айни пайтда мудофаа вазирлиги Россиянинг исёнчиларга берган зарбаларига жавоб бериш қандай оқибатларни юзага келтириши мумкинлиги баҳоланмоқда.