Жаҳон | 18:40 / 02.10.2015
5182
1 дақиқада ўқилади

Бортида 10 нафар йўловчиси бўлган самолёт Индонезияда ғойиб бўлди

Бортида 19 нафар одам бўлган Aviastar Индонезия авиакомпаниясининг йўловчи самолёти мамлакат шарқида ғойиббўлди, деб хабар беради Reuters агентлиги.

Авиакомпания раҳбариятининг хабар беришича, самолёт жума куни Сулавеси оролидаги Масамби ва Макассар аҳоли яшайдиган пункти оралиғида диспечер билан алоқа узилган.
Индонезия ҳаво хавфсизлиги вакили самолёт бортида неча нафар одам бўлганлигини айтиб ўтди.

Самолётда уч нафар экипаж аъзоси ва етти нафар йўловчи бўлган. Шулардан уч нафари болалар. Фалокат содир бўлган жойда қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш