Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:05 / 02.10.2015
3476
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистон 2030 йилга қадар энергетика соҳасидаги мақсадларини амалга оширишига ишонмоқда
Ҳиндистон 2030 йилга қадар ҳавога ташланаётган зарарли чиқиндилар ҳажмини сезиларли даражада қисқартира олишига ишонмоқда. Бу ҳақда БМТ сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилди.
Ҳавога углерод чиқиндилари ташлаш бўйича учинчи ўринда турган Ҳиндистон кўрсатилган муддатга қадар кўрсаткич 30 фоизгача пасайиши мумкинлигини айтмоқда.
“Бу Ҳиндистон учун улкан натижа бўлади, шу боис унга устувор мақсад сифатида қаралмоқда”, - деди БМТга ҳукуматнинг иқлим ўзгаришига қарши кураш режасини тақдим этган вакил Пракаш Жавадкар.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш