Жаҳон | 08:13 / 02.10.2015
4932
1 дақиқада ўқилади

Манба: Латақияда бир тонна портловчи модда ортилган юк машинаси тўхтатиб қолинди

Суриянинг Латақия шаҳрига кираверишдаги назорат постида ҳарбийлар шағал ва майда ёғоч ниқоби остида бир тонна портловчи модда олиб кетаётган юк машинасини тўхтатиб қолишди.

Бу ҳақда Сурия ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.      

Манбанинг айтишича, портловчи модда теракт амалга ошириш учун мўлжалланган бўлган. Автомобиль ҳайдовчиси бевосита террорчи бўлмагани, у фақатгина юкни кўрсатилган манзилга олиб бориб бериши керак бўлгани таъкидланмоқда.

Латақияда жанговор парвозларни амалга ошираётган Россия самолётлари ҳарбий базаси жойлашган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш