Жамият | 16:32 / 02.10.2015
16420
1 дақиқада ўқилади

Хасталикдан вафот этган болакай ота-онасига хайрлашув мактубини қолдирди

Ўтган ҳафта Жоржия штатида амёбиаздан вафот этган болакай ота-онасига ғамгин мактуб қолдирди. Бу ҳақда GulfNews нашри хабар бермоқда.

Бола вафотидан сўнг унинг онаси уйдан бир парча қоғоз топиб олди. Унда митти бола ота-онаси билан хайрлашган эди. “Ҳар доим сиз биланман. Раҳмат сизга, ойи ва дада. Хайр”, - деб ёзилган эди мактубда.

Фарзандини йўқотган Эмбер йиғи аралаш интервью бераркан, болакай қачон бу мактубни ёзганини билмаслигини таъкидлади: “У мактубни қачон ёзгани ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасмиз, аммо у ҳар доим ўзига хос бола эди.

Биз ҳар доим сени севамиз, Лилэнд. Тинч ухла, болам”.
Лилэнднинг Facebook’даги саҳифасида Эмбер Шумейк оиласига минглаб одамлар томонидан таъзия билдирилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш