Жаҳон | 18:29 / 03.10.2015
3640
1 дақиқада ўқилади

Англияда самолёт қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Англиянинг Чигуэлл шаҳри яқинидаги далага 8 ўриндиқли Beech 200 King Air енгил моторли самолёти ерга қулаб тушди ва ёниб кетди. Оқибатда 2 киши ҳалок бўлган.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар етиб келган, бироқ самолёт ичидагиларни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Айни пайтда воқеа жойида фалокатнинг сабабларини аниқлаш мақсадида мутахассислар иш олиб бормоқдалар.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш