Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛнинг 8-турида “Челси” ўз майдонида “Саутгемптон”га ютқазди
3 октябрда Англия Преьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган “Челси”-“ Саутгемптон” учрашуви лондонликларнинг навбатдаги мағлубияти билан якунланди. Учрашув 1:3 ҳисобида “авлиёлар” фойдасига ҳал бўлди.
“Аристократлар” учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ яримҳимоячи Виллианнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. 44-дақиқада меҳмонлар Стивен Дэвиснинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирдилар.
2-бўлимда “авлиёлар” яна икки марта мезбон жамоа дарвозасини ишғол қила олдилар: 60-дақиқада Садио Мане ва 72-дақиқада Грациано Пелле ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.
“Челси” аввалгидек мусобақа жадвалининг 16-ўринида қолиб, айни пайтда етакчилик қилаётган “Манчестер Сити”дан 10 очко ортда қолмоқда.
Англия Премьер-лигаси. 8-тур
Челси – Саутгемптон – 1:3
Голлар: Виллиан, 10 (1:0); Дэвис, 43 (1:1); Мане, 60 (1:2); Пелле, 72 (1:3).