Жаҳон | 17:27 / 03.10.2015
5800
1 дақиқада ўқилади

Атамбаев: ҳамма нарсани мушт билан ҳал қилишга интилаётган партиялар қонунларга тупурмоқда

Парламентга коррупция туфайли қидирувдаги ёҳуд муштумзўр одамларни олиб келишга интилаётган айрим партиялар амалда қонунларни менсимай қўйишди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев баёнот берди.

“Парламентга коррупция туфайли қидирувдаги ёҳуд ҳамма нарсани мушт билан ҳал қиладиган одамларни олиб келишга интилаётган айрим партиялар қонунларга тупурмоқда”, - деди у Бишкекда янги қурилган 180 янги хонадонлар калитларини милиция ходимларига топшириш маросимида.

Унинг сўзларига қараганда, давлат милицияга ғамхўрлик қилмаса, жиноятчи ва ўғрилар сони кўпайиб кетади.