Филипп Киркоров биринчи марта болалари билан жамоатчилик олдига чиқди
Россия поп-саҳнаси қироли Филипп Киркоров Сочида ўтаётган “Новая волна” (Янги тўлқин) фестивалига болалари – қизи Алла-Виктория ва ўғли Мартин билан учиб келди.
Super нашрининг хабар беришича, 48 ёшли артист болалари билан биринчи марта жамоатчилик олдида пайдо бўлиши. Одатда у тадбирларда ёлғиз юради.
Мусиқа конкурси очилишидан бир кун олдин Киркировнинг яккахон концерт дастури тақдим этилди. Айтилишича, таниқли санъаткорнинг фарзандлари уни қўллаб-қувватлаб туриш учун Сочига ташриф буюрган. Болалар Киркоровнинг аммаси Мари назорати остида юргани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алла-Виктория 2011 йилда, Мартин эса 2012 йилда дунёга келган. Киркоров узоқ муддат болаларини жамоатчилик олдига олиб чиқишдан, шунингдек, уларнинг оналари исмини ошкор қилишдан бош тортиб келди.