Жамият | 00:26 / 03.10.2015
3952
1 дақиқада ўқилади

Сибирь божхонасида “Қизил китоб”га киритилган икки мингга яқин чўл тошбақаси ушлаб қолинди

Қозоғистондан ноқонуний равишда келтирилган, “Қизил китоб”га киритилган 2 мингга яқин чўл тошбақаси Россияга олиб кирилаётганда Сибирь тезкор божхоначилари томонидан ушлаб қолинди. Божхонанинг маълум қилишича, бу жиноятни содир этганларга етти йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Ҳайвонларнинг ўтача ёши 2 ёшдан 5 ёшгача, косаси диаметри эса 15 см. ни ташкил этади. Олиб кетилаётган ҳайвонларнинг умумий оғирлиги 400 кг. бўлган. Юкни олиб кетаётганларда юкнинг хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ветеренар сертификати бўлмаган.

Ҳайвонлар Новосибирск ҳайвонот боғига келтирилган. Ҳозирда улар ўзини яхши ҳис қилмоқда. Уларнинг кейинги тақдири номаълумлигича қолмоқда.