Спорт | 17:03 / 03.10.2015
3839
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги дзюдо бўйича мусобақада ўзбекистонлик 15 спортчидан 4 нафари медаллар учун курашни давом эттирмоқда

Тошкентда давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида оғир вазнли полвонлар беллашувларига киришган ўзбекистонлик 15 полвондан айни дамда 4 нафари медаллар учун курашни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Sports.uz сайти ёзмоқда.

Қизлардан Кумуш Йўлдошева (-78 кг), Санеойим Эркинбоева ҳамда Раҳима Йўлдошева (иккаласиям +78 кг) дастлабки учрашувдаёқ мағлубиятга учраган бўлсалар, Дилшод Чориев (-90кг) ва Авазхон Тоймуродов (-100 кг) бугун шоҳсупага кўтарила олишмади.

Фақатгина Шерали Жўраев (-90 кг) ҳамда Сойиб Қурбонов (-100 кг) олтин медаллар учун курашни давом эттирсалар, Рамзиддин Саидов (-100 кг) ва Элёр Машарипов (+100 кг) бронза медали учун ўтиш мусобақсида қатнашади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш