Жаҳон | 17:30 / 03.10.2015
6755
1 дақиқада ўқилади

Украина бош штаби тўқнашув чизиғидан қуролларни узоқлаштира бошлади

Украина қуролли кучлари бош штаби тўқнашув чизиғидан қуролларни узоқлаштира бошлади. Украина 112 каналининг идора матбуот хизмати раҳбари Владислав Селезневга таянган ҳолда маълумот беришича, бу хатти-ҳаракатлар айни пайтда ЕХҲТ билан келишилмоқда.

“3 октябрдан бошлаб 100 мм калибрдан кичик қуролланишларни узоқлаштириш жараёни бошланди. Жараён рўйхатларни тузиш ва уларни ЕХҲТ масъул вакиллари билан мувофиқлаштиришдан бошланди. Биз ҳамма нарсани ҳужжатлаштирмоқдамиз”, - деб маълумот берди у.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш