Жаҳон | 23:31 / 04.10.2015
5913
1 дақиқада ўқилади

Британия ташқи ишлар вазирлиги: Россия бир вақтнинг ўзида ҳам ИШИД билан курашиб, ҳам Асад қўллаб-қувватлай олмайди

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонднинг маълумотига кўра, Россия бир вақтнинг ўзида Суриядаги ИШИД марраларига зарба бериб ва президент Башар Асадни қўллаб-қувватлай олмайди, деб хабар Reuters.

У бу ҳақда Манчестердаги консерваторлар партияси анжуманида гапириб ўтган.
“Асаднинг Россия томонидан қўллаб-қувватланиши Сурия мухолифатини тўғридан-тўғри ИШИД қўлига топшириш билан баробар. Бу эса айнан Россия йўқ қилишни истаган ёвуз кучларни қўллаб-қувватлаш билан тенг”, деб айтиб ўтди вазир.