Жаҳон | 09:15 / 04.10.2015
4191
1 дақиқада ўқилади

Испания қирғоқларида 150га яқин муҳожир қутқариб қолинди

Испания қирғоқлари яқинида 146 нафар муҳожирни олиб келаётган 6 қайиқ аниқланди. Бу ҳақда қутқарув хизматлари маълумот берди.
Уларнинг барчаси қутқарув хизматлари томонидан қабул қилиб олинди. Зарар кўрганлар ва қурбонлар йўқ.
Барча қочқинлар Альмерия ва Мотриль портларига юборилиши айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш