Жаҳон | 18:12 / 04.10.2015
7932
1 дақиқада ўқилади
Россия самолётлари Идлиб вилоятида ИШИДнинг 8 объектига зарба берди
Россиянинг бомбардимончи самолётлари Суриядаги ҳарбий операция доирасида Идлиб вилоятида ИШИДнинг 8та муҳим стратегик объектларига зарба берди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги баёнот берди.
Авиазарбалар асосан Жиср аш-Шугур тумани атрофида амалга оширилган.
“Туманда ўқ-дори сақланаётган 3 омборхона йўқ қилинди. КАБ-500 авиабомбаларининг аниқ тушиши натижасида у ердаги портловчи моддалар детонацияси содир бўлди”, - дейилади хабарномада.