Жаҳон | 22:34 / 04.10.2015
8129
3 дақиқада ўқилади

Xabardor.uz: Дональд Трампнинг шахсий "Боинг"и

Дональд Трамп ўзининг шахсий самолётига эга. Самолётдаги деярли ҳар бир буюм 24 қиротли олтин билан қопланган! Ҳаттоки хавфсизлик камарлари ҳам!

"Trump Force One" – айримлар бу самолётни шундай деб аташади. 

Трамп рўйхат рақами N757FA бўлган “Boeing” авиалайнерини 2011 йилда сотиб олган ва ўз дидига мос равишда безаган.

Келинг, Дональд Трампнинг шахсий “Boeing” 757-200 самолётини диққат билан кўриб чиқамиз. 

Трампнинг “Boeing”и 1991 йилнинг майида илк парвозини амалга оширган. Янги авиалайнер Даниянинг “Sterling Airlines” компаниясига тегишли эди. Бир неча йилдан сўнг самолёт Мексиканинг TAESA компанияси ихтиёрига ўтган.

1995 йили эса уни “Microsoft” ҳаммуассиси Пол Аллен сотиб олган. Самолёт 15 йил давомида миллиардернинг турли жойларга парвозлари учун хизмат қилиб келди.

2011 йилда самолётни Трамп сотиб олди ва катта пул сарфлаб ўзи истаганидек безади.

Ушбу “757” Трампнинг 1969 йилда ишлаб чиқарилган “Боинг” 727 самолёти ўрнини эгаллади.

“Боинг 757” бир жуфт “Rolls-Royce RB211” турбовентилятор двигателлари билан жиҳозланган.

У жуда кучли двигатель ҳисобланади.

“Боинг” олд томонида замонавий “ойнаванд кабина” жойлашган”.

“Boeing” 757-200 239 нафар йўловчини ташийди, лекин Трампнинг самолёти 43 нафар йўловчига мўлжаллаб қайта жиҳозланган.

У Дональд Трампнинг барча истаклари бўйича безатилган, яъни...

...ипак кўрпажилдли ётоқхона...

...катта экранли кўнгилочар тизим...

...24 қиротли олтин юритилган ванна ва...

...душ!

Аслида ҳам самолётдаги деярли ҳар бир буюм 24-қиротли олтин билан қопланган! Ҳаттоки хавфсизлик камарлари ҳам!

Самолётдаги бош суянчиқлари ва ёстиқларга Трампларнинг оилавий герби тасвири туширилган.

Трампнинг меҳмонлари учун ҳам барча қулайликлар яратилган.

Бу ерда ошхона бор.

Оромкурсиларнинг ҳар бирида кўнгилочар тизим ўрнатилган; улар каравотга айланиши ҳам мумкин.

Бу ерда алоҳида меҳмонхона ҳам бор... 

...кўнгилочар тизимга эга бўлган.

Мабодо жамоа бўлиб бирор фильм кўрмоқчи бўлсангиз, 57 дюймли экран қўйилган 1000та фильм бор алоҳида меҳмонхона мавжуд.

Ҳамма нарса сенсор экран ёрдамида бошқарилади.

Агар очқасангиз, бортда камбуз бор.

Трампнинг “Боинг”и унчалик янги бўлмаса-да, лекин ажойиб таассурот қолдиради.

Бу самолётнинг тўлиқ видеотасвирини Трампнинг YouTubeдаги каналида кўришингиз мумкин:

Манба: xabardor.uz