Жаҳон | 23:14 / 05.10.2015
6080
1 дақиқада ўқилади

Америкалик эгизак-синаб кўрувчилар жаҳондаги энг аччиқ гармдорили шарбатни ичишди

YouTube даги The Twin Brothers Challenge канали бошловчилари жаҳондаги энг аччиқ гармдорилар бўлмиш “Каролина Рипер” (Carolina Reaper) ва “Тринидад чаёни” (Trinidad Scorpion Moruga)нинг 130 донасидан тайёрланган шарбатни ичишди.

Ака-укалар 65 дона “Каролина Рипер” ва яна шунча “Тринидад чаёни” гармдориларини олиб, уларни шарбат тайёрлагичдан ўтказишади ва стаканларга қуйиб, ичиб юборишади.

Foodbeast нашрининг ёдга солишича, “Тринидад чаёни” 2011 йилдажаҳоннинг энг ўткир гармдориси деб тан олиниб, Гиннеснинг рекордлари китобига киритилган эди. Худди шу титулга 2013 йилда “Каролина Рипер” гармдориси эришган. Уларнинг ўткирлиги Сковилл шкаласи бўйича 1,5-2,2 миллион бирликка тенг.